БИРНИКИ МИНГГА, МИНГНИКИ ТУМАНГА
Бугун барча элатлар қатори халқимиз ҳам оғир синовни бошдан кечирмоқда. Коронавирус пандемияси туфайли барча фуқаролар уйда қолиб, уни енгиш учун баҳамжиҳатликда ҳаракат қилмоқда. Бугунги кун қаҳрамонлари – шифокору ҳамширалар қатори ички ишлар органлари ходимлари ҳам турли хил миш-мишларга барҳам бериш, шаҳарлараро ва туманларао борди-келдининг олдини олиш, ниқобсиз ҳаракатланиш ва нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш мақсадида жойларда туну кун хизмат қилмоқда.
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ф.Рахматов томонидан яқинда Ғузор туманидаги деқкон бозори ва савдо марказидаги маҳсулотларнинг нархлари ва заҳиралари, дорихоналар, улардаги заҳира дори-дармонлар ҳамда "Пачкамар" блок пости текшириб чиқилиб, унда хизмат ўтаётган ички ишлар органлари ва санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимларига мақсадли ва манзилли йўриқномалар берилди.
Ўз вазифасини виждонан бажариб, фавқулодда вазиятда бошқаларга ўрнак бўлаётган Ғузор туман Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги санитария-эпидемиология осойишталик марказининг 10 нафар ходимига туман ички ишлар бўлими раҳбарияти томонидан мақсадли рағбатлантирилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.