5 Сентябр 2022 йил 348

БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ


Давлатмиз мустақилигининг 31 йиллиги тантаналари шукуҳи кезиб юрган мамлакатмизда бугун барча умумтаълим мактабларида билимлар куни ва биринчи қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти "Нурли маскан"да ташкил этилган тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ва мактаб педагогик жамоаси иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар барча ўқувчи ва қатшнашчиларни мустақиллик байрами ва янги ўқув йили бошланиши муносабати табриклади. Ўқувчилар келгусида ўз билими билан Ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўшишига ишонч билдиришди.
Тадбирда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари иштирокчиларга намойиш этилди.
Тадбир якунида бошқарма жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Хидоят Тўраева илк мактаб остонасига қадам қўйган 24 нафар 1-синф ўқувчилари билан “Мустақиллик дарси” ўтди. Унда халқимиз истиқлолни қўлга киритиши, бу машаққатли йўлда истиқлол учун курашган буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар, ўқувчиларда ўзгача таассурот қолдирди

Text to speech