15 Апрел 2024 йил
726
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш
ИИВ Қашқадарё академик лицей ўқувчилари ўртасида “Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш” мавзусида маҳорат дарси бўлиб ўтди.
Унда ИИВ Қоровул қўшинлари 7533-ҳарбий қисм махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи 1-жанговар гуруҳ катта мутахассис-фельдшери, 3-даражали сержант Муҳаммад Жўрақулов лицей ўқувчиларига тан жароҳати олган фуқароларга, сувда чўкканларга, бирор аъзо синганда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича машғулот ўтди. Фавқулодда ҳолатларда фуқароларни эвакуация қилиш ва жароҳатларни жгут билан боғлаш усулларини атрофлича тушунтирди.
Савол жавоблар асосида бўлиб ўтган ўқув машғулотидан ўқувчиларнинг билимлари янада бойиди.