21 Феврал 2023 йил 275

Бир миллион сўмга сотилган марихуана

Гиёҳвандлик моддалари ва наркотик воситаларини сақлаш, ташиш ва сотиш қонунда тақиқланган бўлиб, энг жирканч ва оғир жиноятлардан ҳисобланади. Аммо айрим шахслар мўмай даромад илинжида ана шундай жирканч ишлардан тап тортмаяпти. Жумладан, “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишига қарши кураш” ойлиги доирасида Деҳқонобод туманида ўтказилган тадбирда яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош этилди.

Жорий йил 17 февраль куни Қарши шаҳрида яшовчи Н.А. Деҳқонобод тумани “Ўзбекистон” МФЙда жойлашган чойхонада “спички” ёзувли икки дона гугурт қутиларидаги марихуана гиёҳвандлик моддасини 1 миллион сўмга сотаётганда ушланди. “Марихуана” гиёҳвандлик моддасининг жами соф оғирлиғи 6,5 граммни ташкил этди.

Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech