2 Феврал 2021 йил
921
БИР ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ
Яқинда Китоб туманида рўй берган жиноят юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ, туман ҳокимлиги, прокуратураси, ИИБ раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва жиноят содир этган шахснинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Муҳокама йиғилишида сўзга чиққанлар оила турмуш доирасида содир этилган бу жиноятни юзага келтирган сабаб ва омилларни атрофлича таҳлил этишди. Бундай салбий ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун маҳалланинг масъул мутасаддилари огоҳлик ва ҳушёрликни ошириши лозимлиги қайд этилди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошган соҳа вакиллари қаттиқ огоҳлантирилди.