27 Декабр 2020 йил 509

Бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди

Янги йил байрами арафасида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида воҳада жиноятчиликнинг олдини олиш, рўй берганларини “иссиқ излар”да фош этиш, пандемия шароитида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга ички ишлар органлари тизимида ўтказиб келаётган спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритиб келаётган бир гуруҳ ходимларни рағбатлантиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Кўлами кенг йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шухратжон Сатволдиев очди.

Ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашишда мардлик ва фидойилик намуналарини кўрсатган, карантин тадбирларида фаол иштирок этиб, жойларда жамоат хавфсизлиги ва оммавий тадбирларда тартибсизликларни ўз вақтида олдини олган ҳамда республика ва вилоят миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритган ходимлар нафақат ички ишлар органлари балки вилоятимиз фахри эканлиги қайд этилди.

 2020 йилнинг октябрь ойида “Аралаш жанг санъатлари” спорт тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон Республикаси кубоги чемпионатида фахрли 1-ўринни, 23-27 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида Қарши шаҳрида ўтказилган мусобақада
2-ўринни,  13-18 декабрь кунлари Хоразм вилоятида ўтказилган  “Қўл жанги” спорт тури бўйича Республика биринчилиги мусобақасида 3-ўринни, 19-20 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятида ўтказилган “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақасида фахрли 1-ўринни эгаллаганлиги учун Қашқадарё вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядининг бир гуруҳ ходимлари вилоят ички ишлар бошқармасининг “Ташаккурномаси”, қимматбаҳо совғалари ва пул мукофотлари билан муносиб равишда тақдирландилар.

Text to speech