22 Апрел 2024 йил
418
“Бир дала - бир маҳсулот” тамойили амалда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги
"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-15-сон
Фармони ижроси бўйича Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари
полковник Бахтиёр Ражапов Қарши тумани “Шодлик” маҳалласида яшовчи 20 нафар
уюшмаган ёшлар ёшларга ер ажратилиши ва экин экиш ишларини бошлаш жараёнида
иштирок этди.
Ёшлар билан суҳбат давомида “Бир дала - бир маҳсулот”
тамойили асосида 20 нафар ёшга 3 гектар
ер бўлиб берилди. Ажратилган
ерга экишлари учун помидор кўчати тарқатилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.