18 Июл 2023 йил 507

Билса ҳазил, билмаса...

2023 йил 18 июль куни соат 01:08да вилоят ИИБ 102 хизматига Қарши шаҳар 3-митти туманда яшовчи С.Н. мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган “Лабо” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочганлигини билдирган. Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу автомашина Қарши шаҳар Мустақиллик кўчасида тўхтатилиб, ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилди. Автомашина эгасига соз ҳолда қайтарилди.


Суриштирувлар давомида автомашинани Қарши туманида яшовчи М.Ж. олиб қочганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан М.Ж. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech