3 Апрел 2024 йил 408

Билса ҳазил, билмаса ...

Деҳқонобод тумани “Бибиқорасоч” МФЙда яшовчи  Қ.Ф. вояга етмаган фарзандлари моддий таъминотини қилмасдан билса ҳазил, билмаса чин қабилида қочишни афзал билди. Натижада унга нисбатан қидирув эълон қилинди. Аммо Деҳқонобод туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қочоқ Қ.Ф. 2024 йил 31-март куни Тошкент вилояти Олмалиқ тумани ҳудудидан ушланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech