БИЛИМЛАР КУНИ ВА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ТАДБИРЛАРИ
Биринчи қўнғироқ ва билимлар куни муносабати Қашқадарё вилоятида мадҳия садолари остида юрт байроғи кўтарилиб, умумтаълим мактаблари ўқувчиларни ўз бағрига олди. Айни дамда таълим даргоҳлари болалар гавжум.
Қарши шаҳридаги вилоят ИИБ тасарруфига олинган 44-умумтаълим мактабида ҳам янги ўқув йили очилишига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов сўзга чиқиб, “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” деган бош ғоя асосида нишонланган мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами ва янги ўқув йили бошланиши муносабати билан барчани қутлаб, ўқувчиларга ўқишларида омад тилади.
Бу йилги ўқув жараёнида ҳам ўқувчилар билимда ва китобхонликда, билимлар беллашуви ва спорт соҳаларида янги марраларни забт этишига ишонч билдирди.
Биринчи қўнғироқ тадбирда ўқувчиларга халқимизнинг мустақилликни қўлга киритиши, озодлик ва эрк учун курашган фидойи мард ўғлонлар ҳаёти тўғрисида ўқувчиларга кенг қамровда тушунчалар берилди.