21 Сентябр 2021 йил 991

Безорилик содир этган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

 

Қарши шаҳар, И.Каримов кўчасида жойлашган “Дори-дармон” МЧЖга қарашли дорихона рўпарасида 2021 йил 20 сентябрь куни соат тахминан 22:20лар атрофида Қарши шаҳар “Шўртан” МФЙда яшовчи Х.И. ўзининг олдиндан таниши бўлган Қарши шаҳар Наво МФЙда яшовчи Л.А.  ва Ғ.Д.лар бир-бирини ҳақоратлаб, бақириб ён-атрофдаги фуқаролар тинчлигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро жанжал қилаётган вақтида, вилоят ИИБ ППХБ ходимлари фуқаролар ўртасида ўзаро жанжал содир бўлаётганлигини кўриб, жамоат тартибини сақлаш ҳамда олдини олиш мақсадида фуқароларни олдига борган.

Жанжал қилаётган фуқаролар Л.А., Х.И. ва Ғ.Д лар ВИИБ ППХ ходимларини қонуний талабига бўйсунмасдан, ички ишлар органлари ходимлари хизмат кийимини йиртиб, қўлини тишлаб фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан 21.09.2021 йилда Жиноят кодексининг

219-моддаси 2-қисми ва 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Л.А. Х.И. ва Ғ.Д.лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинди. Жиноят процессуал кодексининг 221- моддаси тартибда ушланди.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қарши шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Text to speech