26 Сентябр 2022 йил 261

Безорилик қилган шахслар қўлга олинди

2022 йил 25 август куни соат тахминан 23-40ларда Нишон тумани Нуристон шаҳарчасида жойлашган “Олмос” номли чойхонада фуқаро Х.З  ва  фуқаро А.Млар  ўртасида ҳеч бир сабабсиз ўзаро тортишув юзага келган.

Аниқланишича, фуқаро Х.З ўзининг танишлари Н.Ш, Ж.Ж  ва Б.Шларни телефон орқали чақириб, кўчада ва спорт залида ушбу шахслар билан фуқаро А.М ва Ш.Ини уриб танасини турли қисмларига тан шикасти еткизишган.

Хозирда мазкур ҳолат юзасида Нишон туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб,  фуқаролар Ж.Ж, Н.Ш ва Б.Шлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. Ҳозирда дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Text to speech