24 Май 2021 йил 562

Бекорчидан эл безор

 

Барча ноқонуний ишлар аслида ғирт бекорчиликдан келиб чиқиши ҳеч кимга сир эмас. Деҳқонобод туманининг “Бўстон” МФЙда яшовчи Ж.Ш. ҳам қилар ишининг тайини йўқлигидан ҳамқишлоғига оғир тан жароҳати етказиш жиноятини содир этганди.        

Берилган ишончни суиистеъмол қилган Ж.Ш. қонуний жазони ўташ ўрнига қочишни афзал билди. Натижада бир айби икита бўлиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинди. Деҳқонобод туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида қочоқ қўлга олинди ва унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.

Text to speech