Байрам юксак савияда нишонланди
1 октябр –Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан соҳада узоқ йиллар хизмат қилган фахрийлар билан тадбир ташкил этилди. Уни вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев очиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг барча шахсий таркибга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ҳамда бир гуруҳ соха фахрийлари ИИВ ва ИИБнинг эсдалик совғалари топширилди. Бошқарма бошлиғи ўз сўзида дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар ва устозлар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.
Халқимизда "Устоз отангдек улуғ", деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, албатта бунинг бари устозлар маслаҳати ва серқирра тажрибаси маҳсули. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг "Сизларнинг ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди", —деган сўзлари фикри-мизнинг яққол тасдиғидир.
Фахрийларнинг ёш авлодга билим беришдек мураккаб, аммо шарафли меҳнатини қадрлаш ва уларни эъзозлаш шогирдларнинг муқаддас бурчи.
Тадбир Қарши шаҳридаги Ҳамро бобо чойхонасида бир пиёла чой устида давом этди. Воҳанинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.