6 Июн 2022 йил 572

“Бахтли аёл - барқарор жамият пойдевори”

    Шаҳрисабз педагогика коллежида “Ахборот манипуляцияси: мақсад ва оқибат” ҳамда “Бахтли аёл - барқарор жамият пойдевори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Шаҳрисабз туман  ХДП депутати, Оила ва хотин-қизлар туман бўлими ва туман ИИБ  ЖХХ ҲПБ ҳамда коллежнинг хотин-қиз педагог ва ишчи ходимлари  иштирокида этди.

   Тадбирда жамиятда хотин-қизларни кўллаб-қувватлаш учун олиб борилаётган ишлар, берилаётган имтиёзлар, тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш ҳақида маълумотлар берилди.

    Йиғилишда сўз олган Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори майор Мохигул Кенжаева “Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, экстремизм, оммавий маданият каби маънавий таҳдидларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар , жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш, шукроналик туйғусини ёшлар онгига сингдириш, “Инсон қадри учун” тамойилининг туб моҳиятини англаш юзасидан иштирокчиларга тушунча берди.

Text to speech