23 Ноябр 2020 йил 722

БАНКАДАГИ   МАРИХУАНА

Тиббиётда касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, деган гап бор. Дарҳақиқат, қонунбузарлик ҳолати ҳам пинҳона содир этилиб ва қанча яширилмасин барибир ошкор бўлади.  Жумладан, 2020 йил 31 октябрь куни соат 13:20 ларда туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили капитан Ж.Муқимов ва ҲПБ ТП профилактика катта инспектори майор Н.Мусаев томонидан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашишни кучайтириш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда яна бир оғу шайдоси аниқланди.  Яккабоғ тумани “Мевазор” МФЙ яшовчи, етмиш ёшли нафақахўр У. М. яшаш уйи ертўласида ҳар бири алоҳида-алоҳида қилиб қадоқланган ҳолатдаги икки дона, 3 литр ҳажмдаги шиша банкаларга ва 4 дона, қора рангли целофан пакетларга жойланган 1832,3 грамм кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётган экан. Бу камлик қилгандек, қария  26,6 грамм миқдордаги “Каннабис” ўсимлиги уруғларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.

Text to speech