15 Январ 2025 йил 457

Байрам муносиб нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 33 ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБда тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда бошқарма раҳбарияти, соҳавий хизматлар бошлиқлари, фахрийлар, шахсий таркиб ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимлари таклиф этилди. Тантанали тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов очиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг соҳа вакилларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Сўнгра, ички ишлар органлари тизимларида самарали хизмат қилиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ вилоят ички ишлар органлари ходимларига ИИВнинг юксак мукофотлари топширилди. Жумладан, Ички ишлар вазирининг буйруғига биноан бир гуруҳ ходимларига “Аъло хизматлари учун”, I-II-III-даражали “Бенуқсон хизматлари учун” ҳамда соҳада хизмат қилаётган хотин-қизларга “Тўмарис” кўкрак нишонлари ҳамда “Фахрий ёрлиқ”, китоблар тўплами, пул мукофотлари, рағбатлантириш тариқасида махсус унвонлар, фахрийларга эса “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишони, қўл соати тантанали равишда топширилди.

Text to speech