“Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ташкил этилди
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат
хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси 2-сонли Махсус
қабулхонада Шахрисабз шахар камбағаликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси
ходимлари билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада дастлаб, жамиятда ҳуқуқбузарлик ва
жиноятчиликни олдини олишга ҳар ким ўз ҳиссасини қўшиши, Махсус қабулхонада
сақланаётган шахслар ўзларига маъқул келган иш танлаб, келгусида ҳаётини яхши
томонга ўзгартириш юзасидан тушунчалар берилди. Сўнгра, уларга Бандликка кўмаклашувчи
маъсул ходимлар бўш иш ўринлари ҳақида маълумот беришди.
Бундан ташқари, Махсус қабулхона сақланаётган
шахсларнинги ҳуқуқий билимларини ҳамда маънавий-маърифий саводхонлигини ошириш
мақсадида кун давомида кутубхонада китобхонлик ишлари ташкил этилган.
Шунингдек уларда жамиятга, оилага ва ватанга
дахлдорлик туйғуларини шакллантириш, келгусида уларни қайта ҳуқуқбузарликлар
содир этмасликлари ҳамда ҳозирда мамлакатимизда ва дунёда содир бўлаётган
ҳодисалар бўйича Махсус қабулхона маъсул ходимлари томонидан доимий
равишда профилактик ва тарғибот ташвиқот
ишлари олиб борилмоқда.