18 Апрел 2024 йил 436

“АЖДОДЛАР ИЗИДАН”

Мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимлари, ёш ҳарбий хизматчилар ва курсантларнинг миллий давлатчилигимизнинг вужудга келиши ва тараққий топган даврларда ҳарбий соҳада эришилган ютуқлари,  шон-шуҳратини тарихий далиллар асосида замондошлар онги-хотирасида мустаҳкамлаш борасида кенг қаровли ишлар амалга оширилмоқда. Имкон қадар кенг оммага, айниқса, ёш авлоднинг дунёқараши, қалбида миллий қадриятлар руҳи, миллат тамаддунига дахлдорлик, она-Ватанга меҳр ва садоқат, адолат туйғусини ҳар томонлама кучайтириш, буюк саркардаларимиз мерос қилиб қолдирган бой жанг санъати сирларини ўрганиш мақсадида бир қатор китобхонлик ва интеллектуал танловлар ўтказилмоқда. 

Хусусан, Қашқадарё вилояти ИИБ тизимларида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг китоб ўқиш ва китобхонлик салоҳиятини юксалтириш мақсадида  “Аждодлар изидан” номли интеллектуал танлов ўтказилди. 

Тадбирни бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шермухаммад Муслимов очди ва иштирокчиларга омад тилади. 

“Темур тузуклари”, “Уфқ”,  “Хўжанд қалъаси”, “Улуғбек хазинаси” каби илмий ва адабий  тарихий китоблар бўйича ўтказилган савол-жавоблар баҳс ва мунозараларга бой кечди.  ўтказилди. 

Интеллектуал ўйини натижаларига кўра 1-ўринни Соҳибқирон жамоаси, 2-ўринни Улуғбек ворислари жамоаси, 3-ўринни Бобур издошлари жамоаси қўлга киритди.

Ғолиблар бошқарма раҳбариятининг дипломи ва қиммматбаҳо совғалари билан тақдирланди.


Text to speech