“Аёлнинг жамиятдаги ўрни”
Яккабоғ туманида ҳокимлик, ички ишлар органлари, Оила ва хотин-қизлар масалалари бўлими, бандликни таъминлаш маркази, Маънавият бўлими, Саломатлик маркази билан ҳамкорликда “Аёлнинг жамиятдаги ўрни” мавзусида семинар-тренинг уюштирилди. Уюшмаган ва туман ички ишлар бўлими Пробация хизмати ҳисобида турадиган хотин-қизлар иштирок этган йиғилишда аёлларнинг гендер тенглиги ва бандлигини таъминлаш, уларнинг психологиясидаги атроф-муҳитга бўлган муносабатларни ижобий томонга ўзгартириш хусусида фикр юритилди. тадбирлар
Қолаверса туман ички ишлар бўлими Пробация ҳисобида турган хотин-қизларнинг ўзини жамиятдан ажралгандек ҳис қилиш, оилада ва жамиятда ҳали-ҳануз ўрнини топиш ёки аксинча ҳамма нарсага бефарқлик борасидаги ўй-фикрлари очиқ муҳокама қилинди. Иштирокчиларга оила – жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, аёл ҳам шу жамиятнинг бир бўлаги эканлиги мисоллар асосида тушунтирилди.
Ушбу тадбирдан асосий кўзланган мақсад-аёлларнинг жамиятдаги фаоллиги ва иш унумдорлиги, руҳий барқарорлигини янада оширишдир. Семинар якунида хотин-қизларнинг юз-кўзида жамиятдаги ўрни ва ўзига бўлган ишонч ошганлиги сезилди.
Келгусида бу каби ноанъанавий семинар-тренинглар яна ўтказилишига келишиб олинди.