4 Март 2023 йил 343

“Аёл – ҳаёт чароғбони”

Қашқадарё вилояти ИИБда “Аёл – ҳаёт чароғбони” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, Қарши давлат университети ўқитувчиси иштирок этди. Уни бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари подполковник Шермухаммад Муслимов очди.

Йиғилишда сўз олган Қарши давлат университети ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Нилуфар Умарова сўзга чиқиб, юртимизда 17 миллиондан ортиқ хотин-қизлар истиқомат қилишини, бугунги кунда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитларни ҳар бир соҳада, жабҳада кўриш мумкинлигини таъкидлади. Хусусан, Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан «Хотин-қизлар.ўз» миллий платформаси яратилиб, унда маҳалла хотин-қизлар фаолларининг саъй-ҳаракати билан хотин-қизларнинг анкета сўровномалари тўлдирилиб, маълумотлар базасига жойлаштирилди. Бу дегани, ҳар бир хотин-қизнинг ҳолати, у нимага муҳтож-у қандай ютуқларга эга эканлигигача аниқ маълумотлар базаси шакллантирилди. Мисол учун, 14 мингга яқин хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш чоралари кўрилди.

Президентимизнинг 2022-йил 7-мартдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра хотин-қизлар таълимига алоҳида эътибор берилаётганлиги туфайли айни пайтда талабаларнинг 46 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

Бугунги кунда ўнлаб академик ва профессорлар, фан докторлари ва фан номзодлари, юзлаб истеъдодли тадқиқотчи хотин-қизлар бор.

Жорий йилнинг 19-январида «Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинганини ҳам айтиш лозим. Мазкур гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқиётган қизларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашиш ҳисобланади.

Бундан ташқари, соҳада раҳбар аёлларнинг сони ошаётгани ҳам тизимда янада самарали ишлар амалга оширилишига замин бўлмоқда.

Тадбирда хизматда ижобий натижаларни қўлга киритган бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвон ва пул мукофотлари тантанали топширилди.

Text to speech