4 Июл 2022 йил 704

Айбига иқрор айбдор

      Мамлакатимизда ўтказилаётган “Қорадори-2022” махсус тезкор-профилактик тадбири давомида, Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-cуриштирув ишлари жараёнида Китоб тумани “Бештерак” МФЙда яшовчи фуқаро М.А.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналари кўздан кечирилганда, қурилиши тугалланмаган бинонинг хонасида жами 3 (уч) туп, гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланди.

        Шунингдек, фуқаро М.А. яшаш хонадони ошхонаси деразасида жойлашган сандиқ ичида 2(икки) дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутисига солинган марихуана ҳужжатлаштириб олинди.
         Хозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech