Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 10 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Муборак ва Касби туманларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида виртуал ва халқ қабулхоналарига мурожаат этган ҳамда сайёр қабуллар ва оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўлган жами 84 нафар фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Қабулда иштирок этган фуқаролардан 36 тасининг мурожаати тингланди.
Ҳар иккала туманда бевосита очиқ мулоқот руҳида ўтказилган қабул жараёнида муаммоларнинг 19 таси ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 9 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди. Қолган 8 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабулда Муборак туманида яшовчи Бахтиёр Тошназаров, Шаҳбоз Норбозоров, Шохмалик Ахмедов ва Асадбек Чўлибоевларга биометрик паспортлар топширилди.
Тадбирда ички ишлар органларига ишга кириш истагини билдирган Касби туманида яшовчи Қиличбек Бердиев, Сардор Каттаев, Хусниддин Бердиев, Жасур Хайдаров ва Бунёд Қудратовлар ИИОга ишга қабул қилинди.