Аввал хабар берганимиздек, Қарши шаҳрида “Намунали патрул-пост хизмати ходими” ва “Намунали патрул-пост хизмати қисм командири” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Қарши шаҳрида “Намунали патрул-пост хизмати ходими” ва “Намунали патрул-пост хизмати қисм командири” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақада дастлаб вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул-пост хизмати батальони тирида жанговар тайёргарлик синовларида иштирокчилар табел қуролидан ўқ отиб, мерганлик маҳоратларини намойиш этишди.
Сўнгра, Қарши олимпия ва паралимпия мактабида спортнинг қўл жанги ва “Геолог” ўйингоҳида 50 метрга сузиш бўйича мусобақаларда иштирок этишди.
Қарши шаҳридаги ҳарбий қисм саф майдонида эса иштирокчиларнинг саф тайёргарлиги ва элементларини бажариш жараёнлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Иккинчи куни спорт тўсинида тортилиш баҳсларига старт берилиб, иштирокчилар ғолиблик учун бор маҳорат ва тажрибаларини ишга солишди.
“Геолог” ўйингоҳида бўлиб ўтган 100 ва 3000 метр масофага югуриш баҳсларида эпчиллар ва чаққонлар маррага биринчи бўлиб етиб келишди.
Якунда иштирокчилар Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида касбий ва жанговар соҳадаги билимлари бўйича тест синовлари топшришди.