13 Феврал 2024 йил 475

Аввал хабар берганимиздек, Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимовнинг Қашқадарё вилояти бўйлаб ўрганишлари давом этмоқда.

Вазир ўринбосари криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этишнинг аҳволи, жамоат тартинибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида  Қашқадарё вилоятининг Касби туманида бўлди. 

Вазир ўринбосари туман ИИБда навбатчилик қисмида кунлик хабарларни қабул қилиш, ҳудуддаги криминоген вазият барқарорлиги назорати, тергов тезкор гуруҳининг шайлигини кўздан кечириб, хизмат вазифаси юзасидан савол-жавоблар ўтказди. Навбатчилик қисмида алоқа воситалари, интеграция қилинган видеокамерларнинг иш жараёнлари, навбатчилар дам олиш, овқатланиш хонаси, махсус воситаларни сақлаш  хоналарини кўздан кечирди. Ўрганишлар жараёнида масъулларга бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан йўриқномалар берди.

 “Қамаши” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган генерал-майор Баходир Мирзарахимов еттилик билан осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятларни олдини олиш, фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар билан танишиб, уларга фаолият давомида эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолатлар, “Ижтимоий профилактика”ни кучайтириш, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида тегишли тавсия ва таклифлар берди.

Вазир ўринбосарининг вилоят бўйлаб ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech