5 Феврал 2023 йил 291

Автомобиль эҳтиёт қисмларини ўғирлаш билан боғлиқ жиноят фош этилди

Яккабоғ туманида яшовчи М.Ж ариза билан мурожаат қилиб, 2023 йил 17 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахслар “Ласетти” русумли, автомашинасининг 1 дона орқа чап шинаси ва дискасини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари, Шаҳрисабз шаҳар “Камолот” МФЙда яшовчи А.А. ҳам 2023 йил 1 февраль куни ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс яшаш уйи ёнида турган “Кобалт” русумли автомашинасининг 4 дона шинаси ва дискасини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Чироқчи тумани “Наврўз” МФЙда яшовчилар О.А. ва М.Ҳҳамда Чироқчи тумани Жар маҳалласида яшовчи Р.Ғ. содир этганлиги аниқланган.

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech