24 Декабр 2020 йил 786

АВТОМАШИНАНИ ЖАРИМА МАЙДОНИДАН ЧИҚАРИБ БЕРАМАН

Иш юзасидан Чироқчи туманидан ўртоғи С.М. билан  Қарши шаҳрига келган А.Х. қоидабузарлик содир этгани учун автомашинаси жарима майдонига жойлаштирилди. Бундан кўнгли хуноб бўлган А.Х. шериги С.М. билан чора қидириб, Қарши шаҳар “Қарлуқхона” МФЙда яшовчи С.Р.ни топди. С.Р. А.Х. ва С.М. га  автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб беришга ёрдам беришини, фақат 6.000.000 сўм пул кераклигини билдиради.

Бундай “жарима”дан хуноби ошган А.Х. ва С.М. СВОЖЖДЛҚКБ  Департаменти вилоят бўлимига ариза берди. С.М. нинг аризасига асосан ўтказилган тадбирда у “Рамшид” исмли фуқаро билан Қарши шаҳридаги “Яшил бозор” олдида учрашиб, пулни унга берганида, “Рамшид” пулни олмайди. Бу ишни Косон тумани “Мудин” МФЙда Т.П. орқали ҳал қилиб беришини айтади. Шундан сўнг, Т.П. 6.000.000 сўмни Қарши шаҳар “Жайхун” кўчасидаги автомобиллар ювиш жойида олиб, орадан 30 дақиқалар ўтганидан кейин С.Р. га телефон қилиб, иш ҳал бўлганлигини, душанба куни машина ва ҳужжатларини олиб беришини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан фирибгарлик жинояти бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.

Text to speech