Автомашинадан топилган марихуана
Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар илм олиши, спорт билан шуғулланиши, касб-ҳунар эгаллаши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Яратилаётган имкониятлар ва кўрсатилаётган ғамхўрликларга қарамай айрим ёшлар ва ҳатто хотин-қизлар ҳам гиёҳвандлик домига тушиб қолмоқда. Жумладан, 2023 йил 20 май куни тахминан соат 18:00ларда Қарши тумани “Лағмон” МФЙда яшовчи Б.Н. бошқарувида бўлган автомашинани Қарши шаҳар бўйлаб бошқариб юрган вақтида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилди.
Автомашина ўтказилаётган “Қорадори-2023” махсус тезкор профилактик тадбири доирасида вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан кўздан кечирилганда орқа ўриндиқда турган Б.Н.га тегишли бўлган қора рангли сумка ичида 6 дона “Спички” ёзувли гугурт қути ичига жойланган марихуана гиёҳвандлик воситаси топилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Марихуана тарозига қўйилганда 15.1 грамм тош босди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.