6 Июн 2020 йил
821
Автомашина олиб бераман деган фирибгар қўлга олинди
Қарши тумани Муллақуват қишлоғида яшовчи П.У ариза билан мурожаат қилиб, аризасида, 2019 йид 09 ноябрь ва 2020 йил 24 феврал кунлари Қарши шаҳрида яшовчи Ф.Ж уни ишончига кириб, унга “Лион моторс” МЧЖ орқали 2 дона Дамас русумли автомашина олиб бераман деб, автомашиналарни ҳар бири учун 54.000.000 сўмдан жами 108.000.000 сўм нақд пулларини олиб, бу пулларини олганлиги тўғрисида қалбаки квитанция тўлдириб бериб, ундан олган пулларини ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини билдирган. Қарши шаҳар 1-сонли ИИБ ТБ томонидан Ж.Ф.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 168-м. 3-қ “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.