2 Октябр 2021 йил 815

Авлодлар учрашуви келажак пойдевори

 

ИИВга қарашли  7533- ҳарбий қисм 4- батальонида 1  октабр -Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан "Ёш авлод  ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиши ва ҳаётда ўз ўрнини топишида устоз ва мураббийларнинг роли” мавзусида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Унда Косон тумани Мудофаа ишлари бўлими, тумандаги умумтаълим мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчилари ва 7533-ҳарбий қисм 4-батальон ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Косон туман МИБ бошлиғи подполковник Ш.Эшонқулов  ўрта ва ёш авлодга ҳарбий хизмат ҳақида гапириб, Янги Ўзбекистонда ишлаш, тадбиркорлик қилиш, ўқиш истагидаги ҳар бир инсонга яратилаётган имкониятларни таъкидлаб ўтди. Ёшлар ушбу имкониятлар қадрига етиши ва улардан унумли фойдаланиш зарур.

Шунингдек, тадбирда ўрта авлод вакиллари ўзлари эришган ютуқлар, амалга ошираётган ишлари ҳақида сўзлаб, бу каби тадбирлар кўплаб ташкил қилинса, фойдадан холи бўлмаслигини, кекса авлод вакилларининг ибратли сўзлари жонли мактаб вазифасини ўташини билдиришди. Сўнгра, ёшлар келажакда Ватанга садоқат билан хизмат қилиш учун янада чуқур ва мустаҳкам билим олиш зарурлигини таъкидлашди.

Якунда ҳарбий ўқув қуроллари ва асбоблари билан яқиндан танишган ёшлар ҳарбий қисм жанговар бўлинмаси ходимларининг чиқишини томоша қилишди.

Text to speech