9 Январ 2023 йил 242

Авлодлар тажрибаси – ибрат мактаби

Шаҳрисабз шаҳар Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “ Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси, бошқарма “Фахрийлар кенгаши”,  Шаҳрисабз шаҳар ва Китоб, Яккабоғ  Шаҳрисабз туманлари ички ишлар бўлимларида хизмат қилаётган ходимлар ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ички ишлар органлари ходимларида Ватанпарварлик, юртга касбга  садоқат туйғуларини шакллантириш, касбий жанговарлигини ошириш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш хусусида фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Ушбу жараёнда ёшларни Ватанга, касбга садоқат, юртга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг бу борадаги билим ва тажрибаларини ошириш, фавқулодда ва қалтис вазиятларда тўғри ва оқилона қарор қабул қилиши борасида фахрийлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. 

Учрашувда шахсий таркибнинг маънавий-маърифий билимини ошириб бориш хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, хизматда хушмуомалалик  бўлиши хусусида ҳам тегишли таклиф ва тавсиялар  берилди.

Бу борадаги ишлар жойларда давом эттирилмоқда.

Text to speech