15 Сентябр 2021 йил 523

Атроф – муҳит мусаффолиги учун


Қашқадарё вилояти Экология бошқармасининг давлат инспекторлари ҳамда вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари билан ҳамкорликда экология соҳасига оид бир қатор қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича вилоят ҳудудлари бўйлаб кундузги ва тунги кучайтирилган назорат рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман назорат инспекцияси инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида туманнинг “Хўжагузар” МФЙ ҳудудида фуқаро Б.О томондан ноқонуний равишда турли хил турдаги чиқиндиларни ёққанлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида жарима қўлланди.
Айни дамларда вилоят Экология бошқармасининг Нишон ва Миришкор туман назорат инспекцияси ва вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари билан ҳамкорликда экология соҳасига оид бир қатор қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича шаҳар ва туман ҳудудлари бўйлаб кундузги ва тунги кучайтирилган назорат рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Text to speech