4 Май 2024 йил 595

“Қатағон қурбонлари” музейида навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ва таркибий бўлимлари шахсий таркибининг навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” Қарши шаҳридаги “Қатағон қурбонлари” тарихий музейида бўлиб ўтди. Музейда ички ишлар органлари ходимлари халқимиз мустақиллигига эришиш йўлида мардонавор курашган буюк бобоколонларимиз ва аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти, Туркистон ўлкасида мустамлакачилик сиёсатига қарши кураш олиб борган Ватан ўғлонлари ва қатағон қурбонлари тақдири акс этган  ноёб тарихий фотосуратлар, хариталар, ашёлар ва бошқа манбалардаги маълумотлардан баҳраманд бўлишди. Ходимлар у ерга қўйилган экспонатлар билан яқиндан танишиб, мажмуа ҳақидаги билимларини бойитдилар.

Text to speech