Асосий қомусимиз қабул қилинган кун муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилмоқда
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Бу йил юртимизда ушбу қутлуғ сананинг 32 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда.
Сана муносабати билан вилоят Ички ишлар бошқармаси, Қашқадарё вилоят прокуратураси,
Мажбурий ижро бюроси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Қарши
шаҳридаги Абдулла Орипов номли ижод мактабида маърифий тадбир ташкил этилди.
Шунингдек, мамлакатимизда
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами "Конституция – эркин ва
фаровон ҳаёт гарови!" деган бош ғоя асосида кенг нишонланаётганлигини
таъкидлаб, Янги Ўзбекистон ҳаётининг турли соҳаларида изчил давом этаётган кенг
кўламли ва шиддатли ислоҳотлар натижаларини мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги
Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёслигини алоҳида эътироф этди.
Шундан сўнг, мактабнинг иқтидорли ўқувчилари
томонидан Ўзбекистон республикаси Конституциясига бағишланган бадиий чиқишлар
намойиш этилди.