Ҳашар – элга ярашар
Ҳукумат фармойишига кўра, мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда. Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан “Маҳалла ободлиги — юрт фаровонлиги” шиори остида бўлиб ўтаётган умумхалқ хайрия ҳашарида вилоят ички ишлар бошқармаси соҳа хизматлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хайрия ҳашарида ички ишлар органлари ходимлари бино атрофидаги манзарали ва мевали дарахтларга ҳамда гул кўчатларига шакл берилди. Умумхалқ хайрия ҳашари давомида маъмурий бино атрофи ва ҳовлисидаги дарахтлар ҳамда ички йўлаклар атрофи оқланди.
Озодалик, поклик, саранжомлик бор жойда барака бўлади. Қолаверса сариштали жойлар янада кўркам бўлади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашарнинг ўрни муҳим.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.