23 Август 2022 йил 302

Қашқадарёлик Комронбек Хасанов “ФИДОКОР ЁШЛАР” танлови минтақавий босқич ғолиби

Қарши давлат университетида ҳуқуқ-тартибот органларига ёш кадрларни шакллантириш ва уларда Ватан тақдири учун жавобгарлик туйғусини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2022 йил 30 апрель кунидаги Қўшма қарорини ижросини таъминлаш мақсадида энг фаол “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патрул гуруҳи аъзоси кўрик-танловининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди. Унда Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятида ғолиб бўлган ёшлар иштирок этишди.

Иштирокчилар турникка тортилиш, 100 ва 3000 метрга югуриш ҳамда “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам”, “Коррупция келажакка таҳдид”, “Ватанга хизмат қилиш буюк мақсадим” мавзулари бўйича иношолар ёзишди.

Ўтказилган кўрик-танловнинг Республика босқичида барча шартларни аъло даражада бажарган Самарқанд вилояти вакили Шерхон Ортиқов 3-ўринни, Жиззах вилояти вакили Шохрух Абдисатторов 2-ўринни эгаллаган бўлса, фахрли 1-ўринни Қашқадарё вилояти вакили Камронбек Хасанов эгаллади.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Кўрик-танловнинг мутлақ ғолиби - Қашқадарё вилояти вакили Камронбек Хасанов мусобақанинг республика босқичида иштирок этади.

Text to speech