27 Май 2023 йил 243

Қашқадарёда вилояти Ички ишлар бошқармаси Тиббиёт бўлимига қарашли даволаш профилактика муассасаси “Мингчинор” госпиталининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Китоб туманида янгидан бунёд этилган “Мингчинор” госпиталининг тантанали очилиш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов, вилоят ҳокими Муротжон Азимов, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳратжон Сатволдиев ва мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.


Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда ички ишлар органлари тизимида муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ходимларга самарали хизмат қилиши учун яратилаётган шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.


Йиғилиш иштирокчилари госпиталда ички ишар органлари ходимлари, фахрийлар ва уларнинг оила аъзолари учун тиббий хизмат кўрсатиш ва ходимларни соғломлаштириш учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Text to speech