Қашқадарёда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат екиш аксияси ўтказилмоқда
Жорий йил 2 ноябр куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида 10 декабрга қадар мамлакатимизнинг ҳар бир шаҳар-туманлари ва қишлоқларида дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик”ни эълон қилинганидан кўпчиликнинг хабари бор.
Бу борада бошқа соҳалар қатори Қашқадарё вилоят ички ишлар органлари ходимлари ҳам “Яшил макон” тадбири доирасида тизим соҳаларига қарашли майдон ва бино атрофларида дарахт экиш ишларини амалга оширмоқда. Жумладан, вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан бошқарма патрул пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими питомниги, Махсус қабулхона, реаблитация қилиш маркази бинолари атрофига мевали ва манзалари дарахтлар экишди. Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Азиз Алланазаров қатнашди.
Бошқарма Патрул пост хизмати батальони ходимлари эса Қарши шаҳридаги Мурувват уйи ва 6-сонли ўрта мактаблар ҳовлисига дарахтлар ўтқазишди.
Шу куни тадбир доирасида ички ишлар органлари раҳбарлари ва ходимлари томонидан 500 туп кўчатлар экилди.
Бу борадаги ишлар вилоят ички ишлар бошқармасининг шаҳар ва туман бўлимларида ҳам давом этмоқда.