Қашқадарёда “гашиш” гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган шахс қўлга тушди
2022 йил 21 март куни ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлар томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, Муборак тумани “Истиқлол” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ширинбулоқ” мунтазам ЙПХ постида “Жентра” автомашинаси тўхтатиб текширилган вақтида, ушбу автомашинани бошқариб келган Бухоро шаҳрида яшовчи Ж.Ф эгнида бўлган кийимларининг чўнтаги кўздан кечирилганида, унинг ёнидан қора рангли полиэтилин селофан пакетга ўралган ҳолатдаги ўткир ҳидли, тўқ жигарранг модда борлиги аниқланиб тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Ж.Ф.нинг ёнида бўлган тўқ жигар рангли ўткир ҳидли модда таркибида тетрогидроканнабинол гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган “ГАШИШ” гиёҳвандлик воситаси эканлиги, унинг соф оғирлиги 74.24 граммга тенглиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Ж.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.