Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида "Спички" ёзувли қутида гиёҳвандлик воситаси фош этилди
Қашқадарё вилоят Яккабоғ тумани ИИБга 2020 йил 17 май куни тушган хабарга кўра, 2020 йил 15 май куни Яккабоғ туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларга қарши курашиш мақсадида, шу куни соат 20:00 ларда, Шаҳрисабз шаҳар “Тутзор” МФЙда яшовчи К.У шу маҳалла ҳудудида бир дона “Спички” ёзувли гугурт қутисига жойланган 6,9 грамм озгинадан кўпроқ миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини “Д” исмли фуқарога 300.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ҳолислар иштирокида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида К.У юқорида қайд этилган гиёҳвандлик воситаларини таниши Шаҳрисабз шаҳар “Синабоғ” МФЙда яшовчи К.Ф.дан 200.000 сўмга сотиб олганлиги аниқланган. К.У.дан олинган яшил рангли, қуруқ ҳолдаги, ўткир ҳидли ўсимлик таркибида фаол гиёҳванд модда тетрогидроканнабионал мавжуд бўлган, “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги, унинг соф оғирлиги 6,9 граммни ташкил этиши кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан К.У ва Ф.Кга нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.