25 Сентябр 2021 йил 451

Қашқадарё вилояти ИИБда "Меҳр нури ёғар доим кўзингиздан устозлар" мавзусида маърифат дарси бўлиб ўтди

 

Бугун Қашқадарё вилояти ИИБда  бўлиб ўтган  “Маърифат дарси” 1 октябр - Устозлар ва мураббийлар кунига бағишланди. Унда бошқарма раҳбарияти ва соҳавий хизматлари ходимлари ҳамда вилоят Педагоглар ва ўқитувчилар малакасини ошириш институти ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбирда  “Меҳр нури ёғар доим кўзингиздан устозлар” мавзусида вилоят Педагоглар ва ўқитувчилар малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси Отажон Норов маъруза қилди.

Ўқитувчилик, мураббийликни касб қилиб олган инсонлар ўз юртининг энг мўътабар зиёлилари ҳисобланади. Мактабда пухта билим олган ўқувчилар келажакда ўзлари танлаган соҳанинг етук, малакали мутахассислари бўлиб етишади. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, «Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади».

Буюк файласуф Aфлотуннинг «...Фарзандларингизнинг илм ва адабини ўзингизнинг илм ва адабингиз билан чекламанг, уларни келгуси замон учун тайёрланг, чунки улар сизнинг замонангизга тегишли эмас, келгуси замон одамларидир», деган ҳикматли ўгити ҳозирги даврда ҳам ота-оналар, мураббийлар учун қимматли кўрсатмадир.

Text to speech