20 Июн 2020 йил 775

Қашқадарё вилояти ИИБда, аҳолини бандлигини таъминлаш масалалари бўйича махсус ўқув семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 38-сонли кенгайтирилган тезкор йиғилиш баёнининг 4.1-банди ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБда 2020 йил 19 июнь куни соат 20-00 да  ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича “темир дафтар” ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг “хонадон дафтари”ни юритиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш эвазига аҳолини бандлигини таъминлаш масалалари бўйича махсус ўқув семинар ўтказилди. 

Ўқув семинарига вилоят ҳокимининг ўринбосари махалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимлигининг иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси, марказий банк, вилоят бандликка кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш бошқармалари бош мутахассислари, шаҳар ва туманларнинг ИИБ бошлиқлари, уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлим ва бўлинмалари бошлиқлари,3-секторнинг масъул котиблари қатнашди. Семинар машғулотида барча шаҳар ва тумани ИИБ бошлиқлари ва 3-сектор котибларига керакли тавсия ва топшириқлар берилди.

Йиғилишда ҳар бир туман (шаҳар) ва сектор кесимида камбағалликни қисқартириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, саноат ва хизмат кўрсатиш  соҳаларини устивор ўсишини таъминлаш, янги инвестиция лойихаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қишлоқ ҳўжалигида кластерлар фаолиятини кенгайтириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, янги иш ўринларини кўпайтириш, айниқса ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлашга алохида эътибор қаратилди.

Text to speech