11 Феврал 2022 йил
428
Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан қудирувда бўлган шахс Самарқанд вилояти ҳудудида қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилгани учун Ғузор тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган, Навоий вилояти Хатирчи тумани “Ўзбекистон” МФЙ Кориз-араб қишлоғида яшовчи М.Д қонундан қочиб қутулмоқчи бўлди. Аммо унинг “қочиш режаси” узоққа бормади. Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида М.Д Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳудудида ушланди. Энди у бир эмас иккита ҳолат бўйича жавоб беришига тўғри келади.