Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБ ходимлари “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” хайрия аксиясида фаол иштирок этишмоқда
Халқимизда “Яхшилик қил, сувга сол, балиқ билар, балиқ билмаса - Холиқ билар” деган нақл бор. Дарҳақиқат, бу нақл ички ишлар органлари ходимларининг кундалик фаолиятида доимо йўлдош. Негаки, кимдир ҳақ-ҳуқуқи, кимдир бузилган манфаати ҳимояси учун ички ишлар органлари ходимларига мурожаат этишади. Соҳа ходимлари уларнинг муаммоларини ечим топиб, фуқароларга беғараз ёрдам кўрсатмоқда. Жумладан, шу кунларда мамлакатимизда қон заҳираларини яратиш мақсадида беғараз донорлик акцияси бўлмоқда. Бошқа соҳалар қатори Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳам акцияда қатнашмоқда. “Мен донорман” акциясида иштирок этаётган осойишталик посбонлари умумий амалиёт шифокори кўригидан ўтиб, сўнгра, ихтиёрий равишда қон топшираётир.
Акцияда иштирок этиш учун ҳар куни 70-80 нафар ички ишлар органлари ходимлари қон топширмоқда.
Бу борадаги ишлар воҳанинг шаҳар-туманларида ҳам давом этмоқда.