Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан “ТИҒ” профилактик тадбири давомида амалга оширилган ишлар
Тан жароҳатлари билан боғлиқ бўлган жиноятларни олдини олиш мақсадида, кўча ва жамоат жойларда (бозорлар, хиёбон, йирик савдо мажмуалари, в.х.к) “Тиғ” тадбирлари ўтказилиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдирувчи буюмларни олиб юрганлиги учун 768 та шахслар аниқланиб шундан, 723 нафаридан ўткир тиғли пичоқ, 3 нафаридан кастет, 11 нафаридан бита" (тўқмоқ) ва 31 нафаридан бошқа хавфли буюмлар далилий ашё сифатида олинган.
Ушбу фуқароларнинг 79 нафари хиёбонларда, 334 нафари кўчаларда хамда 355 нафари бозор ва савдо мажмуаларида ёнлари ва автомашиналарида ўткир тиғли ашёлар (совуқ қуроллар) олиб юрганликлари аниқланиб, ўрнатилган тартибда профилактика инспекторларига далолатнома асосида топширилди.
Бундан ташқари, ўткир тиғли буюмлар билан содир этилиши мумкун бўлган жиноятларни олдини олиш мақсадида, олий ва ўрта таълим муассасалари, фуқаролар гавжум тўпланадиган жойларда (бозор, истироҳат боғлари, ҳиёбонлар в.к) 78 маротаба кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, ушбу тадбирлар 9 маротаба интернет сайтларидан ёритилди.