Қашқадарё вилояти ИИБ ходимларининг пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласига қарши кураш бўйич жойларда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда
Янги йил ҳам яқинлашиб қолди. Кўпчилик янги йилни кўнгилхушлик билан нишонлайди, кимлардир кучли ҳиссиётни хоҳлайди ва шунда пиротехника буюмлари – пақилдоқлар, салютлар, бенгал шамлари ва бошқалар пайдо бўлади... Aҳоли ҳаёти ва соғлиги учун хавфни камайтириш мақсадида, ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари байрамлардан олдин пиротехника буюмларини аниқлаш ва олиб қўйиш бўйича мақсадли ишларни олиб бормоқдалар. Қашқадарё вилояти ИИБ соҳа хизматлари ва Қашқадарйи вилояти Божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда Қарши шаҳрида жойлашган умумий-ўрта таълим мактабларида "Пиротехника" воситаларини ноқонуний муомаласига чек қўйиш бўйича мактаб ўқувчиларига тушунтиришлар олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Байрам сифациз пиротехника туфайли бахцизликка олиб келмаслиги учун пиротехника харид қилманг. Фарзандларингизга пақилдоқлар билан ўйнаш нималарга олиб келиши мумкинлиги ҳақида кўпроқ суҳбатлашинг.