Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан "ОПИЙ” гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди
Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳамда вилоят ЙҲХБ махсус отряд ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекциясининг тарқалишини олдини олиш тезкор профилактик тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан, 2022 йил 08 февраль куни соат 09:00ларда Бухоро вилояти Бухоро шаҳар “Талижа” МФЙда яшовчи қуқаро Х.С.га тегишли булган “Кобалт” русумли автомашинаси Қарши тумани ҳудудида жойлашган жарима майдончасига олиб келиниб, ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, Х.С ёнида бўлган сариқ латтага ўралган 7 дона оқ селофан скоч билан ўралган шилимшиқсимон, жигар рангли, мўмиёсимон, сақичсимон, ёпишқоқ ҳолдаги ўзига хос ўткир ҳидли модда ва қоғозга ўралган ўткир ҳидли яшил рангли ўсимлик баргига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. ВИИБ ЭКБнинг хулосасида “тақдим қилинган сариқ латтага ўралган 7 дона оқ селофан скоч билан ўралган жигар рангли, мўмиёсимон сақичсимон ёпишқоқ ҳолдаги ўзига хос ўткир ҳиди моддалар таркибида “Морфин”, “Кодеин”, “Тебаин” алкалоид гиёҳванд моддалари бор бўлган “ОПИЙ” гиёҳванд воситаси эканлиги, унинг соф оғирлиги 17,32 грамм эканлиги, тақдим қилинган сариқ латтага ўралган 1 дона қоғоз бўлагига ўралган ўткир ҳидли яшил рангли ўсимлиги қўритмаси таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги, соф оғирлиги 0,9 грамм эканлиги” кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан иши қўзғатилган.