15 Июл 2023 йил
561
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги қабули
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиб, қонуний ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шухратжон Сатволдиев бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида фуқароларни қабул қилди. Қабулда турли масалалар билан келган саккиз нафар фуқаролар мурожаатлари тингланди.
Қабулда мурожаатлар асосини ички ишлар органларига ишга ва ўқишга кириш, шунингдек, тергов ва суриштирув ишлари билан боғлиқ масалаларни ташкил этди.
Сайёр қабулда фуқаролар мурожаатларидан биттаси ҳал этилди, икки нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, ўрганиш учун вақт талаб этганлари эса назоратга олиниб, ижрога қаратилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.