4 Ноябр 2022 йил 230

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи  полковник Шуҳратжон Сатволдийевнинг шахсий қабулида муаммолар ечим топди

Фуқаролар билан доимий мулоқот, уларни мурожаатларини тинглаб, муаммоларига ечим топиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири. Бу борада Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари раҳбарлари томонидан жойларда қатор қабуллар уюштирилмоқда. Қабулларда асосий эʼтибор “Янги Оʻзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош гʻояси асосида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари таʼминланишига қаратилмоқда. Жумладан, вилояти ички ишлар бошқармаси Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида бошқарма бошлигʻи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдийев  фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Қабулда мурожаатларнинг асосини ички ишлар органларига ишга кириш, шунингдек, моддий ва маʼнавий зарарни ундириш, соҳа ходимларига миннатдорчилик ҳамда тергов суриштирув ҳаракатлари билан богʻлиқ масалаларни ташкил этди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, оʻрганиш учун вақт талаб этадиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech