3 Июн 2023 йил 652

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев раҳбарлигида вилоят суди, вилоят прокуратураси раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг тўрт ойида Қарши шаҳрида криминоген вазият секторлар кесимида халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари иштирокида муҳокама қилинди.



Кенгайтирилган йиғилишда Қашқадарё вилояти ИИБ, вилоят суди, прокуратураси, Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши, шаҳарнинг тўртта сектор раҳбарлари, Адлия бўлими, оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлими, хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний”лар кенгаши, маҳаллалар бешлиги ва бошқа мутасадди идоралари раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбирни Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев очиб, Қарши шаҳар ҳудудида жорий йилнинг 4 ойи давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, криминоген вазият — жиноятчиликни олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш, қидирувдаги шахсларни топиб, жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва бу борада йўл қўйилган камчиликларни атрофлича таҳлил этди.
Таҳлилларга кўра, Қарши шаҳарида жорий йилнинг 4 ойида умумий жиноятлар фуқаролар ўртасида ва оила турмуш доирасидаги ўзаро жанжаллар натижасида юз берган. Айнан шу турдаги жиноятларнинг содир этилганлигига қараб, Қарши шаҳридаги 64 та маҳаллалардан 34,4 фоизи “қизил” ва 42,2 фоизи “сариқ” тоифадаги маҳаллалар рўйхатида тургани ачинарли ҳолат. “Қизил” тоифадаги маҳаллалар 1-секторда 6та,
2-секторда 4та, 3-секторда 7 та, 4-секторда 5тани ташкил этади.
Мазкур ҳолатлар, оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятларнинг олдини олиш бўйича маҳаллалардаги “Бешлик” тизими ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан етарли даражада профилактик ишлар амалга оширилмаганлигини кўрсатмоқда.
Бунинг учун жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, унга қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар пайшанба куни вилоятда барча ташкилот, муассаса ва идораларда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирлари ўтказиб борилиши белгилаб берилган. Шу сабабли, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирини самарали олиб бориш, амалга оширилган ишларни таҳлил этиб, ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд”, “Турмуш”, “Ўсмир” ва бошқа профилактик тадбирларда барча мутасадди ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамжиҳатликда иш ташкил этиб, ўзаро ҳамкорликни таъминлаши зарурлиги иштирокчиларга уқтирилди.
Шаҳар ҳудудида содир этилган оғир турдаги қотиллик, тан жароҳати етказиш ва безорилик билан боғлиқ, ишга ва ўқишга киритиб қўйиш ҳамда уй-жой олиб бериш билан боғлиқ ҳолатлар фирибгарлик, кибер маконда содир этилаётган жиноятларини олдини олиш мақсадида маҳаллаларда, ташкилотларда профилактик ишларни кучайтириш ОАВларида “Бир жиноят изидан” кўрсатуви орқали жиноятларнинг салбий оқибатларини тарғиб этиш лозим.
Жиноятларнинг барчаси ўзаро оилавий келишмовчиликлар ва низолар орқали келиб чиққан. Келгусида, оила-турмуш доирасидаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида низоли оилалар, ҳуқуқбузарлик содир этиб маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларнинг рўйхатларини шакллантириб, улар билан кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида профилактик тадбирларни кучайтириб, ушбу оилалардаги аёлларга “Ҳимоя ордери”ни бериш, мунтазам равишда спиртли ичимлик оқибатида ҳуқуқбузарлик содир этилаётган оилаларда ижтимоий–маънавий, тарбиявий муҳитни ва соғлом турмуш тарзини яратишда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар, ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш ва иш билан банд бўлмаганларини иш билан таъминлаш чораларини кўриш бугунги кун талаби.
Хулоса қилиб айтганда, жиноятларни барвақт аниқлаб олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ишларни тизимли ташкил этиш борасида сектор раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйилди. Бу борада Йўл харитаси тузиб, амалга ошириш мажбурияти юкланди.

Text to speech